Конституциянинг қабул қилиниши мустақил давлатимиз тарихида буюк воқеа бўлди. Бугунги кунга қадар Республика ва вилоятларимизда Конституциямизнинг 18 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрамга қизғин амалий тайёргарлик ишлари ҳамда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мустақил Ўзбекистон Республикамизда кенг жамоатчиликнинг фаоллигини ошириш ва эркин фуқаролик жамиятининг шаклланишида, ҳуқуқий демократик давлат қарор топтиришида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишида муҳим яратувчанлик вазифасини бажармоқда. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакатимизда бозор иқтисодиёти ислоҳотларини ривожлантириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ умуммиллий ҳамда маҳаллий вазифаларни ҳал этишга қўшаётган ҳиссалари кундан-кунга тобора ортиб бормоқда ва ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Ривожланаётган ҳуқуқий-демократик давлатимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган янги адолатли жамиятни қуриш, энг аввало, давлат ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш билан боғлиқ. Ҳозирги кунга қадар жамиятимизнинг барча жабҳаларини тартибга солувчи қонунлар яратилмоқда ва амалиётга самарали татбиқ этилмоқда.
Мустақиллигимиз шарофати туфайли, мамлакатимизда ҳуқуқнинг барча соҳаларида энг аввало, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг шаклидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқий асосларининг яратилганлиги ҳамда мустаҳкамланганлигидан далолатдир.
В вводной части автор характеризует понятие и сущность органов самоуправления граждан. В основной части рассматриваются вопросы совершенствования организационно-правовых основ органов самоуправления граждан. В заключении автор вносит свои предложения по совершенствованию организационно-правовых основ органов самоуправления граждан.